Булутлар ёмғирдан эзилиб кетди,
Она Ерни қўрқитар Ойнинг таҳдиди.
Ер эса Қуёшга дўқ қила кетди,
Ҳаракатда оқишчун дарё тескари.
Жўжалар ақлли товуқ-хўроздан,
Илдизимас, барглари муҳим дарахтчун,
Яралар ашула ҳар бир овоздан –
Демак шу нарса керак инсонлар учун…
О тангри, каллани елкадан олиб,
Бўлардику жойласанг одам чотига?!
Бўлмасмиди бизни қалбсиз яратиб,
Яширмасанг ўзингни кўнгил қатига?
Булутлар ёмғирдан эзилиб кетди…
Ҳаракатда оқишчун дарё тескари…
30 декабр 2014 йил