Менинг вазифам





Ёшлигимда ўйлардим тоғларни талқон қилишни,
Дея ҳар бир муаммо, қийинлик кўтарса елкам.
Лек шу ёшда тушундим ягона вазифам-ишни:
Ҳаёт бор-йўғи нопок фикр-майлдан қутулиш экан…

Қулоғимга шивирлайди ушбу ҳаёт қисматин
Ҳар тонг, азонда гўзал бир товуш, ажиб лобар сас.
Олиб кетолмасамда ўткинчи ютуқ-нусратни,
У дунёга қалбимни покиза олиб кетсам бас!

21 июл 2016 йил