Адабиёт – маънавий ҳаётимизнинг ажралмас қисми, комил инсонларнинг йўлдоши. Умрини маъно билан тўлдиришни истаган инсон адабиётга ошно бўлади. Эркин ижодкор Атаханов Қудратилло асарларида инсон ҳаёти ҳақидаги фалсафий фикрлар, тақдир борасидаги ўзига хос ўйлар, қарашлар акс этган. Сиз ушбу сайтда Қудратилло Атахановнинг ижод намуналари – ҳикоя, шеър, жаҳон адиблари асарларининг таржималари билан танишишингиз ҳамда ўз фикр ва мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин.